Нукусда коронавирусга қарши иммунли сут маҳсулотлари сотувга чиқарилди

    Фан 12 август 2023 1931

    Нукус шаҳрида фаолият юритаётган “Panayev Farms” чорвачилик корхонаси жорий йилдан бошлаб иммун сути ва ундан олинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

    Бугунги кунда SARS-CoV-2, яъни ўтган бир неча йиллар давомида дунёни ларзага келтирган касаллик – коронавирусга қарши иммунли сут маҳсулотлари сотуви йўлга қўйилди. Бу сутнинг тарихи ҳам айнан ўша йилларга бори тақалади.

    2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги (ҳозирги Инновацион ривожланиш агентлиги) ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Австриянинг Вена тиббиёт университети билан ҳамкорликда SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сутини олиш лойиҳаси устида ишларни бошлади.

    2022 йилда Халқаро молекуляр аллергология марказининг Биотехнологиялар ва компаратив тиббиёт соҳасидаги олимлар жамоаси ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой ваксинаси билан эмланган сигирларнинг иммун сутидан тажриба намуналари олди.

    Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган “Panayev Farms” компанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра, наслдор сигирлар ҳамда Австрия ва Германиядан олиб келинган Голштин зотли сигирлар хавфсиз ва самарали бўлган ZF-UZ-VAC2001 ваксинасининг 3 дозаси билан тўлиқ эмланди.

    Бўғозлик даврида ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой ваксинаси билан эмланган сигирларнинг оғиз сутида SARS-CoV-2 вирусига қарши таначалар максимал даражада бўлиши олимлар томонидан тасдиқланди.

    2022 йил январ ойининг охирида сигирлар болалай бошлади. Оғиз сути ва сутдан олинган тажриба намуналари устида кейинги клиник-лаборатория тадқиқотлари давом эттирилди.

    Коронавирус инфекциясига қарши янги авлод иммун сутини олиш устидаги тадқиқотлар натижаси бўйича тайёрланган илмий мақола хорижнинг нуфузли “Frontiers in Nutrition” (ИФ=6.7) журналида нашр қилиниб, биринчи марта коронавирусга қарши иммун сути олиш имконияти амалиётда исботлаб берилди.

    2022 йилнинг октябрь ойларидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасидаги “Panayev Farms” чорвачилик корхонасида коронавирусга қарши фаол нейтралловчи иммун сути (“IMMUNE MILK” бренди остида) пастеризацияланган сут ҳолида кичик ҳажмда ишлаб чиқариш учун технологик линиялар синовдан ўтказилди ва шу йилнинг октябр ойида “InnoWeek.uz" Халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида SARS-CoV-2 га қарши иммунли сут маҳсулотлари дегустацияси ўтказилди.

    ЎзР давлат стандартларига риоя этган ҳолда узоқ муддатли пастеризасия жараёни сутнинг барча хусусиятларини, жумладан, антитаначаларнинг нейтраллаштирувчи фаоллигини сақлаб қолди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates