Бугун Урганч давлат университетида ҳам мазкур ҳафталик доирасида ўтказилаётган тадбирларга старт берилди.
Шу мақсадда кимёвий технологиялар факультетида ташкил этилган маросимни Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Қутлимуратова кириш сўзи билан очар экан, ҳафталикнинг асосий моҳияти – хорижий ва миллий экспертлар, таҳлилчилар ўртасида янги Ўзбекистондаги олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ислоҳотлар, уларнинг моҳияти, мамлакатимизда вужудга келаётган мутлақо янги инновацион ривожланиш соҳасидаги устувор вазифалар тўғрисида фикр алмашишдан иборат эканлигини таъкидлади.
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вакиллари, вилоятимизнинг давлат олий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлардан вакиллар, талаба-ёшлар иштирок этмоқда.
Ҳафталик доирасида Урганч давлат университети олимлари, илмий тадқиқотчи ёшлар, ишбилармонларининг турли учрашув ва семинарлари, стартап лойиҳа муаллифлари, уларининг мастер класслари, иннавоторларнинг илмий-амалий конференциялари, креатив таълим конгреси, университет иқтидорли талабаларининг чиқишлари ҳамда инновацион кўргазмалар ташкил этилади.
Қайд этиш жоиз, инновацион кўргазмадан ўрин олган университет илмий изланувчилари, магистр ва докторантлари, ёш олимлар ва профессор-ўқитувчилари томонидан тадқиқ қилинган 300 дан ортиқ илмий ишланса ҳамда маҳсулотлари амалиётга тадбиқ этилмоқда.