Навоийда мактаб директорига “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили топширилди

    Рақамлаштириш 8 апрел 2021 1302

    Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сон умумтаълим мактабига раҳбарлик қилаётган Турсуной Халилова “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида мактаб ўқувчилари қайд этган юқори натижалари учун “Президент совғаси” — “Спарк” автомобили билан тақдирланди.

    Ҳозирда Навоийда 35 мингдан ортиқ ўқувчи замонавий дастурлашни ўрганмоқда, 18 567 нафари “Бир миллион дастурчи” лойиҳа доирасида сертификатларини қўлга киритган.

    Мактабнинг бир қатор информатика фани ўқитувчиларига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, ноутбук ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

    Таъкидлаш жоизки, 2020 йил якунлари бўйича “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида энг фаол информатика ўқитувчилари Навоий ҳиссасига тўғри келган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates