Навоийда Туризм кўчаси ташкил этилади

    Туризм 10 январ 2022 2684

    Навоий вилоятининг Навоий шаҳридаги марказий кўчалардан бирида «Туризм кўчаси» ташкил этилади.

    Туризм кўчаси шаҳарнинг И.Каримов, А.Темур ва Меъморлар кўчалари кесишмасида 1,5 км масофада барпо этилиб, Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи бўйлаб ўтиши режалаштирилган.

    Кўчанинг кириш қисми Туризм кўчасини акс эттирувчи стелла ва йўлаклар бўйлаб янги гранит тошлари билан безатилади. Бундан ташқари, пиёда ва велосипед йўлаклари ташкил этилиши, янги ўриндиқлар, ёритиш чироқлари ўрнатилади ҳамда икки селфи зонаси қурилиши белгиланган.

    Ҳудудда кичик архитектура шакллари (МАФ) ўрнатилиб, санитария гигиена пункти ва туристик ахборот маркази, рангли мусиқали фавворалар, маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар учун меҳмонхона, овқатланиш жойлари барпо этилиши, 7 та меъморий ечими бир-бирига ўхшамайдиган замонавий салқин ичимликлар савдо нуқтаси ташкил этилиши кўзда тутилган.

    Шунингдек, Туризм кўчаси тўлиқ Wi-Fi билан таъминланади. Барча ёшдаги меҳмонлар ҳамда сайёҳлар учун китоб мутолаа қилиш ва ҳордиқ чиқариш учун махсус жойлар ташкил этилади.

    Мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига мувофиқ тегишли миқдорда маблағлар ажратилган. Унинг ижроси доирасида буюртмачи этиб Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК белгиланган. «MUQQAYAS GROUP» МЧЖ томонидан лойиҳалаштириш ишлари бажарилиб, унинг умумий қиймати 13 миллиард 675 миллион сўм этиб белгиланган. Лойиҳа тендер савдоларига қўйилиб, «ТАЯНЧ ҚУРИЛИШ СEРВИС» МЧЖ 11813,2 млн.сўм нарх таклиф қилиб, тендер ғолиби бўлган.

    Бугунги кунда пудратчи томонидан давом этаётган ишларга ажратилган маблағлардан 15% молиялаштирилган.

    Туризм кўчаси лойиҳасини 2022 йилнинг 4-чорагига қадар якунлаш режалаштирилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates