«Навоийуран» ДКнинг IFRS молиявий ҳисоботларига «Катта тўртлик» аудиторлари ижобий хулоса берди

    Саноат 30 июл 2024 140

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги «2022 – 2030 йилларда «Навоийуран» давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-319-сон Қарорига мувофиқ, корхонада кенг кўламли трансформация жараёнлари бошланган.

    Маълумот учун:

    «Навоийуран» ДКда ESG тамойилларини жорий этиш мақсадида корхона фаолиятини халқаро стандартларга мослаштириш;

    корхонанинг ишлаб чиқариш, молия, бухгалтерия, омборлар, кадрлар ва бошқа жараёнларини рақамлаштириш мақсадида «SCADA Dashboard» ишлаб чиқариш жараёнларини таҳлил қилиш тизими ҳамда ресурсларни бошқариш тизими – «ERP»ни жорий қилиш;

    замонавий инсон ресурсларини бошқариш (HR) тизимини жорий этиш;

    уран захираларини Австралиянинг JORC кодекси талабларига мувофиқ баҳолаш;

    Молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (IFRS) ҳамда уларни халқаро аудит ташкилотларидан ўтказиш, халқаро кредит рейтинги олиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

    Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида корхонанинг 2022-2023 йиллар учун молиявий ҳисоботлари IFRS стандартларини «биринчи марта қўллаш» («First time adoption») талаблари асосида тайёрланди. Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари талабидан келиб чиқиб, корхона балансидаги асосий конларнинг (17 та) уран захиралари «SRK Consulting» халқаро компанияси томонидан Австралиянинг JORC кодекси талабларига мувофиқ баҳоланди ҳамда захиралар миқдори 70,7 минг тонна деб топилди. Шунингдек, узоқ муддатли активларнинг ҳаққоний баҳоси («Fair Value») аниқланиб, 2023 йил якуни билан уларнинг қиймати қарийб 6 трлн сўмни ташкил этди. IFRS стандартларига мувофиқ корхонанинг 2023 йил учун соф фойдаси 2,9 трлн сўмни ташкил этгани тасдиқланди.

    «Навоийуран» давлат корхонаси мутахассислари томонидан IFRS стандартлари ишлаб чиқилган 2022-2023 йиллар молиявий ҳисоботлари «Катта тўртлик» сафига кирувчи «Deloitte» аудиторлик ташкилоти томонидан аудитдан ўтказилди ва ҳисоботларга ижобий хулоса берилди. «Катта тўртлик» аудиторлик ташкилотларининг бундай хулосаси корхонанинг бухгалтерия, ҳисоб-китоб, молия тизими тўғри йўлга қўйилгани, тайёрланган молиявий ҳисоботлар ҳақиқатга мослиги ва улар асосида корхона инвестиция лойиҳаларига давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиши мумкинлигини англатади. Корхонанинг Лойиҳа офиси маълумотларига кўра, молия йўналишидаги трансформация жараёнларининг кейинги босқичи бу «Fitch Ratings» агентлигидан кредит рейтингини қўлга киритиш ҳисобланади.

    Президент қарорига мувофиқ, «Навоийуран» ДКга халқаро рейтинг агентликларидан биридан кредит рейтингини қўлга киритиш жорий йилнинг октябрь ойи этиб белгиланган.

    «Навоийуран» ДК Ахборот хизмати



    Реклама


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates