Тошбақага нос чектирган ҳуқуқбузарлар жаримага тортилди

    Ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро Ўрта Осиё чўл тошбақасига мажбурий равишда нос чектиргани ҳақида хабар тарқалди.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

    Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

    Ўрганиш давомида юқоридаги ҳолат Денов тумани "Янгикуч" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар Ҳ.Н. ва М.Н. томонидан жорий йилнинг апрель ойлари бошларида содир этилганлиги маълум бўлди. Яъни Ҳ. Н. ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига жойлаш учун маҳалласидаги даштликдан тошбақани ушлаб, нос чектирган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан икки нафар фуқаронинг ҳар бирига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111 моддасига асосан БҲМнинг 3 баробари – 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates