ММТВ: Қувасойдаги кейтеринг корхонасининг таомномаси белгиланган талабларга жавоб бермайди

    Кейтеринг ташкилоти томонидан таклиф қилинаётган таомларнинг рецептура тўплами, таркибий қисми ҳамда энергетик қиймати СанҚ ва М 0016-21 талаблари асосида ишлаб чиқилмаган.

    Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари маълум қилди.

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги 17 та давлат мактабгача таълим ташкилотида Туркия давлатининг "Garden Catering" корхонаси Кейтеринг усулда овқатлантиришни ташкил этиши юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинган қарор кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари томонидан ўтказилган дастлабки ўрганишларда қуйидаги хулосалар қайд этилди.

    Тарбияланувчиларга етказиб бериладиган таомларни ташиш, сақлаш ҳамда истеъмолга берилишига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари бўйича тизимли ишлар белгилаб олинмаган.

    Кейтеринг ташкилоти томонидан тарбияланувчиларга сарфланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тайёрланадиган таомлардан олинадиган кунлик санамалар, яъни болаларга бериладиган таомларни сифатини доимий назорат қилиб бориш бўйича махсус лаборатория жорий қилинмаган.

    Бундан ташқари, вилоят ҳокимлигининг қарорига асос қилиб олинган Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 407-сонли қарорида ва умуман норматив ҳуқуқий-ҳужжатларда кейтеринг усулида овқатлантириш билан боғлиқ тартиблар белгиланмаган. Шунингдек, “Xarid.uz” ёки бошқа порталлар орқали шартномалар тузиш бўйича ҳуқуқий асос мавжуд эмас. Қолаверса, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни талабларига риоя этилиши шарт.

    Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларини соғлом овқатлантириш билан боғлиқ ҳар қандай ташаббус Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда, амалдаги қонун ҳужжатлари талабалари асосида йўлга қўйилиши лозим деб ҳисоблаймиз, — дейилади хабарда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates