Неча сотихгача бўлган ерларга мулк ва ижара ҳуқуқи расмийлаштириб берилади?

    АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножат Йўлдошева кадастр соҳаси бўйича аҳолидан келиб тушган саволларга жаво берди:

    Савол: Айнан қайси муддатгача қурилган уйларга мулк ҳуқуқини эътироф этилиши қонунда кўрсатилган?


    Жавоб: Қонунга кўра қуйидаги 8 та ҳолатлар кўриб чиқилиши белгиланган.

    - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

    - 2) фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент бўлган юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан 2018 йил 1 майга қадар ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга;

    - 3) ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан эътироф этиш мумкин деб топилганлиги ҳолларига ёки уни эътироф этиш рад этилганлиги ёхуд аризаларнинг кўриб чиқилиши бир марталик умумдавлат акциясининг муддати ўтганлиги сабабли якунига етмаганлиги ҳолларига;

    - 4) 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларга, якка тартибдаги тадбиркорларга ёки резидент бўлган юридик шахсларга ажратилган, тасдиқлаш масаласи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқилмаган ер участкасига;

    - 5) фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;

    - 6) 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига;

    - 7) хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига;

    - 8) фуқароларнинг, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ва резидент бўлган юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулкка егалик қилиш ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкасига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш асослари ва тартибини белгилайди.

    Савол: Қонундаги Тартиб бўйича ҳамма босқичлардан ижобий ўтганда, бундан қандай хабар топамиз? - деган савол жуда кўп бора учрамоқда, демак:

    Жавоб: Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан электрон йиғмажилд, маълумотлар ва ҳужжатлар ушбу Қонун талабларига мувофиқлиги жиҳатидан икки ой ичида ўрганилади, шунингдек ушбу Қонунда белгиланган асосларга мувофиқ ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш асослилиги тўғрисида хулоса тайёрланади ва автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.

    Ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан 2 ой муддатда ўрганилиб, мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, комиссия томонидан тегишли шахсларнинг телефон рақамига ушбу Қонунда белгиланган бир марталик тўловни йигирма иш куни ичида тўлаш тўғрисидаги СМС хабарнома автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборилади.


    Савол: Сиз кадастрга бориб учрашишингиз керак эмас дейилмоқда, масалан бизни маҳаллада ишчи гуруҳ ишлаётганини қандай биламан? Умуман маҳаллаларда бу иш қандай йўлга қўйилади?


    Жавоб: Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан ҳудудий фуқаролар ўзини ўзи бошқариш бирликлари бўйича ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга кўмаклашиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади.

    Жамоатчилик гуруҳи таркибига тегишли сайлов округидан сайланган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши депутати, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси ҳамда ҳар юзта оиладан камида бир нафардан фуқаро киритилади.

    Жамоатчилик гуруҳлари:

    - ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғида аниқланган қонун бузилишлари ҳоллари юзасидан ваколатли давлат органлари хабардор қилинишини таъминлайди;

    - ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш асослари ва тартиби юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради;

    - автоматлаштирилган ахборот тизимида шакллантирилган маълумотларни кузатиб боради, зарур бўлган тақдирда, ушбу маълумотлар билан танишишда фуқароларга кўмаклашади;

    Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи КенГЭСи, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари лойиҳаларининг муҳокамасида иштирок этади.


    Савол: Ер участкаларидаги бинолар 2018 йилгача қурилганлиги қандай аниқланади?


    Жавоб: Кадастр Агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан хатлов ўтказилиб, ахборот тизимига юкланган объектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан — ер участкаси эгаллаб олинган ҳамда бинолар ва иншоотлар қурилган даврнинг ушбу Қонунда назарда тутилган муддатларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги берилган хулосага асосан аниқланади.


    Савол: Қонунга кўра, неча сотихгача бўлган ерларга мулк ва ижара ҳуқуқи расмийлаштириб берилади?


    Жавоб: Якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи қуйидаги ўлчамларда эътироф этилади:

    - агар ер участкаси 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса, — барча ҳудудларда 24 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда;

    - агар ер участкаси 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, — Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 6 сотихдан, қолган ҳудудларда 12 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда ижара ҳуқуқи эътироф этилади.

    Шуни ҳам алоҳида эътиборга олишингизни сўрардикки, Қонун 2024 йилнинг 8 ноябридан кучга киради.

    Яна бир масала, Ҳурматли юртдошлар - Сизга жараёнларни тезлаштириш, ерларни қўшиб олиш ва бошқа қонунчиликдан ташқари бўлган йўналишларни таклиф қилувчи фирибгарларга алданиб қолманг. Қонунга кўра, Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғида давлат назорати, шу жумладан ушбу Қонунда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолларини барвақт аниқлашга ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар прокуратура ва

    ички ишлар органлари,

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг,

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг,

    Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари,

    шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.

    Давлат назоратини амалга оширишда, такрорлайман Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланилади.

    Шу боис сизлардан Фирибгарларга ишониб қолмаслигингизни, таъмагирлик ҳолатларига гувоҳ бўлганингизда ҳуқуқни мухофаза қилиш органларига мурожаат этишингизни сўрардик.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates