Дубайда сузиб юрувчи полиция участкаси ишга туширилади

    Дубай полицияси 2026 йил охиригача ишга тушиши кутилаётган Яқин Шарқдаги биринчи сузиб юрувчи ақлли полиция участкасини ишлаб чиқиш режасини маълум қилди.

    Мазкур ташаббус қиймати 2 миллиард БАА дирҳами (тахминан 545 миллион доллар) бўлган стратегик лойиҳанинг бир қисми бўлиб, БАА вице-президенти, бош вазири ва Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ол Мактум томонидан амалга оширилмоқда ва амирликнинг уни дунёдаги энг ақлли ва энг бахтли шаҳарга айлантириш борасидаги мақсадларига мос келади.

    Подполковник Файсал Ал Тамими сузувчи SPS махсус яхталар, қайиқ эгалари ва сув спорти ишқибозлари учун мўлжалланганлигини таъкидлади.

    Бўлим жиноятлар ва йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари тўғрисида хабар бериш каби 27 та асосий хизматлар ҳамда 33 та қўшимча, жумладан, йўқолган нарсаларни топиш ва рухсатномалар бериш каби хизматларни кўрсатади. Барча хизматлар тўлиқ автоматлаштирилади ва олти тилда кечаю кундуз фойдаланиш мумкин бўлади.

    Участка ишларни оптималлаштириш, анъанавий сервис марказларига қарамликни камайтириш ва самарадорликни ошириш учун илғор сунъий интеллект ва робототехника технологияларидан фойдаланади.

    Ушбу сузиб юрувчи участка Дубай SPS моделларининг тўртинчи версиясига айланади, у шунингдек Drive-Thru ва Walk-In форматларини ўз ичига олади. Ушбу янгиликлар хавфсизлик даражасини ошириш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва аҳолига юқори технологияли хизматлар кўрсатишга қаратилган, деб хабар беради inform.kz.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates