Ангела Меркелнинг янги китоби сотувга чиқарилганидан кўп ўтмай рекорд ўрнатди

    Германияда собиқ канцлер Ангела Меркель мемуари сотуви биринчи ҳафтада 200 минг нусхадан ошиб, 2024 йилда мамлакатда нашр этилган китоблар орасида рекорд ўрнатди.

    Бу ҳақда Германияда китоб бозори динамикасини кузатувчи Media Control компанияси хабар берди.

    Меркелнинг “Озодлик” номли мемуар китоби 26 ноябрь куни сотувга чиқди. Биринчи кунлардаёқ китоб Германияда, шунингдек, қўшни Швейцария ва Австрияда “барчаси истисносиз” бестселлерлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, дейилади Media Control баёнотида. “Бу йил ҳеч бир китоб сотилиши бундай тез старт олмаган”, деди компания раҳбари. Унинг сўзларига кўра, бу собиқ канцлернинг немислар орасида давом этаётган машҳурлигини акс эттиради.

    Ангела Меркель 2005 йилдан 2021 йилгача Германия канцлери лавозимида фаолият юритган. 26 ноябрь куни у ўзининг “Озодлик. 1954-2021 хотиралари” номли мемуарини нашр этди, унда у ГДРдаги ҳаёти ва Германиядаги сиёсий фаолиятини ёдга олади, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates