Хитой сунъий оролда дунёдаги энг катта аэропорт қуради

    Хитой сунъий оролда дунёдаги энг катта аэропорт қуради. Ҳаво бандаргоҳи лойиҳасининг қиймати 4,3 миллиард долларга баҳоланмоқда, деб ёзади South China Morning Post.

    Лойиҳа Япония ва Корея Республикаси билан кучли иқтисодий алоқаларга эга бўлган гавжум порт метрополияси бўлган шимоли-шарқдаги Далянь шаҳрида амалга оширилади.

    Янги Цзиньчжоувань халқаро аэропортининг майдони 20 квадрат квадрат километрни ташкил этади. Ҳаво бандаргоҳи дастлаб йилига 43 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши, келажакда эса 80 миллион кишини қабул қилиши режалаштирилган. Ҳудудининг каттилиги бўйича у Гонконг халқаро аэропортидан (12,48 квадрат километр) ва Япониянинг Кансай халқаро аэропортидан (10,5 квадрат километр) ўтиб кетади. Ушбу иккита ҳаво бандаргоҳи ҳам сунъий оролларда жойлашган.

    Янги аэропортда тўртта учиш-қўниш йўлаги ва 900 минг квадрат метр майдонга эга улкан терминал бўлади. Лойиҳани 2035 йилгача якунлаш режалаштирилган, деб хабар беради belta.by.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates