Нефть саноатида «Петронас Чаригали Сдн Бхд» компанияси билан ҳамкорлик кенгайтирилади

    Саноат 25 январ 2023 1138

    «Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамиятида юртимизда ишчи ташриф билан бўлиб турган «Петронас Чаригали (Туркманистон) Сдн Бхд» компанияси делегацияси аъзолари билан учрашув ўтказилди.

    Музокаралар давомида томонлар аввал эришилган келишувлар ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалани амалга ошириш жараёни кўриб чиқилди. Компаниялар ўртасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

    Шунингдек, учрашувда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг «Петронас Чаригали (Туркманистон) Сдн Бхд» компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро муносабатлари истиқболлари муҳокама этилди. Заводга нефть хом-ашёси импорти борасида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятига алоҳида эътибор қаратилди.

    Музокаралар якунида томонлар 2023 йилда Туркманистондан Ўзбекистон Республикасига нефть етказиб бериш дастурини биргаликда тайёрлаш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

    Маълумот учун: «Петронас Чаригали (Туркманистон) Сдн Бхд» компанияси Каспий денгизининг Туркман шельфида нефть ва газ қазиб олиш операторларидан бири ҳисобланади. Малайзиянинг тўлиқ интеграциялашган нефть-газ трансмиллий компанияси Петронаснинг шўъба корхонаси бўлиб, у ишлаб чиқариш ҳажми бўйича дунёдаги етакчи нефть ва газ компанияларидан бири ҳисобланади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates