Нефть ва газ факультети ўқув-амалиёт полигони фаолиятини бошлади

    “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ раҳбари Ш.Асланов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти “Фахрий профессори” унвони билан тақдирланди.

    Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида “Нефть ва газ саноатида замонавий технологиялар ва инновациялар” мавзуида республика илмий-амалий анжумани ўтказилди. Мазкур нуфузли тадбир аввалида институтнинг нефть ва газ факультети ўқув-амалиёт полигонининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Анжуманнинг иккинчи қисми факультетдаги анжуманлар залида давом этди. Тадбирда сўзга чиққан интитут ректори О.Базаров, институтнинг собиқ талабалари - Қарши шаҳар ҳокими Н.Холбоев ҳамда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ раҳбари Ш.Асланов бугунги конференциядан кўзланган мақсад, институт ва йирик корхоналар ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик натижалари, битирувчиларни иш билан таъминлаш борасида қилинаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб беришди.

    Шунингдек, заҳира кадрларни шакллантириш мақсадида “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ томонидан ўтказилган стипендиялар танловида иштирок этиб, ғолиб бўлган талабаларга махсус сертификатлар топширилди. МЧЖ раҳбари Ш.Асланов Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Фахрий профессори унвони билан тақдирланди.

    Тадбир давомида ҳоким факультет талабалари билан учрашди, ўқув-машғулот хоналари ва улардаги шароитлар билан танишди.

    – Институтда яхши ўқиган талаба, эртага бирор корхонанинг керакли ходими бўлади, – дейди Н.Холбоев. – Бундай ходимларга эса доимо талаб юқори. Негаки, фақатгина билимли ва иқтидорли ходимлар билан олға бориш мумкин.

    Илмий-амалий анжуманда институт профессор-ўқитувчилари, нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган республикамиздаги корхона ва ташкилотларнинг масъуллари ва бошқа олий ўқув юртлари олимларининг тизим бўйича олиб бораётган илмий ва амалий янгиликлари, муаммо, камчилик ва ютуқлар ҳақида тайёрлаган маърузалари тингланди.

    Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ахборот хизмати

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates