– Малайзия ва Ўзбекистон узоқ йиллик бағрикенглик ва меҳмондўстлик анъаналарига асосланган мустаҳкам тарихий ва маданий алоқаларга эга, - деди вазир ўз табригида. - Бугунги кунда туризм ва маданият дўст мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари ҳисобланади.
Самарқанд шаҳридаги "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университетини муҳим воқеа – олий билим юртининг биринчи қалдирғочлари бўлмиш ёш мутахассисларнинг катта ҳаётга қадам ташлаётгани билан табриклайман.
Азиз битирувчилар, сиз мамлакатингиз ва Марказий Осиёнинг меҳмондўстлик соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишингизга ишонаман. Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги туризм алоқаларини биргаликда жадаллаштирайлик!
Ўзбекистондаги барча дўст ва ҳамкорларимизга янги муваффақиятлар тилайман!









