“Миллий фавқулодда вазиятни ҳисобга олиб, конституциявий сиёсий ечим ва резолюция учун кейинги саъй-ҳаракатларни енгиллаштириш учун мен Бош вазир лавозимидан истеъфога чиқишга қарор қилдим. Қарор Конституциянинг 77-моддаси 1-бандига мувофиқ дарҳол кучга киради”, дея ҳукумат раҳбарининг мамлакат Президентига йўллаган мактубидан иқтибос келтиради газета.
India Today хабарига кўра, ҳукумат вакиллари ҳарбий вертолётларда фаолиятини тўхтатган Катманду халқаро аэропортига эвакуация қилинмоқда. Операцияда камида бешта вертолёт иштирок этяпти. Аэропортда камида 300 нафар ҳарбий хизматчи фаолият юритмоқда. Расмийлар Непал армияси назорати остидаги хавфсиз жойларга олиб кетилаётгани хабар қилиняпти.
Ҳукумат аъзоларини эвакуация қилиш тўғрисидаги қарор мамлакат сиёсатчиларининг бир неча қароргоҳи бузиб ташланган ва ёқиб юборилганидан кейин қабул қилинган.
The Himalayan Times газетасининг ёзишича, намойишчилар аллақачон Непал парламенти биносига бостириб кирган. Улар тўсиқни ёриб ўтиб, қонунчилик биносига киришди.
Непалда ҳукуматнинг ижтимоий тармоқлардаги тақиқни бекор қилиш ҳақидаги эълонига қарамай, икки кундан бери намойишлар давом этмоқда. Ўтган ҳафта Непал ҳукумати ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларни блоклашни буюрди. Қарорга интернет-ресурс эгалари белгиланган муддатда расмий рўйхатдан ўтиш учун ариза бермагани сабаб бўлган. Тақиқдан сўнг 8 сентябрь куни йирик шаҳарларни бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари қамраб олди. The Himalayan Times газетасининг ёзишича, полиция билан тўқнашувлар оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, 500 дан ортиқ киши жароҳатланган. 9 сентябрь куни Непал ҳукумати норозилик намойишлари ортидан ижтимоий тармоқлардаги тақиқни бекор қилди, деб хабар берди belta.by.









