Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху қандай шартлар асосида Ғазо секторидаги можарога барҳам беришга тайёр эканини маълум қилди. Axios портали Америка ва Исроил манбаларига таяниб, унинг бу борадаги фикрларини келтириб ўтди.
Нетаньяху АҚШга ташрифи чоғида Ғазодаги можарога барҳам бериш шартини айтиб ўтди ва бунинг учун Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати раҳбарияти ҳокимиятдан воз кечиб, минтақани тарк этиши кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ Оқ уй АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ғазо сектори бўйича режаларига ойдинлик киритганди. Департамент матбуот котиби Кэролайн Ливиттнинг айтишича, Вашингтон Ғазо секторига қўшин юбориш ёки уни молиялаштириш ниятида эмас.
Февраль ойи бошида Нетаньяху билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Трамп АҚШ Ғазо секторини ўз назоратига олишга, портламаган бомба ва бошқа қуролларни олиб ташлашга, ҳудудни текислашга тайёрлигини айтган эди, деб хабар беради lenta.ru.