Нигерияда масжидга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарга етди

    Нигерия шимоли-ғарбидаги масжидга қуролли гуруҳлар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, 60 киши ўғирлаб кетилди.

    Бу ҳақда Reuters маҳаллий ҳокимият вакилларига таяниб хабар бермоқда.

    Воқеа 19 август куни Малумфаши округидаги Унгуван-Мантау аҳоли пунктида бомдод намози вақтида содир бўлган.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қуролланган шахслар мотоциклларда келиб, масжид ичида ўт очган, сўнгра қишлоқ бўйлаб йўл олган.

    Кацина штати полицияси вакили Абубакар Содиқ Алиюнинг айтишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳужум уюштирган шахсларни қўлга олган ва икки қишлоққа режалаштирилган ҳужумнинг олдини олган. Бироқ улар Мантау орқали қочиб ўтишганида, яна аҳолига қарата ўт очган. Хавфсизлик кучлари етиб келгунига қадар улар бир неча уйга ҳам ўт қўйишган.

    Reuters агентлигининг қайд этишича, жиноий гуруҳлар сўнгги йилларда Нигерия шимоли-ғарбидаги қишлоқлар ва магистраль йўлларга ҳужум қилиб, қишлоқ аҳолисини тўлов эвазига ўғирлаб, фермерлардан пул ундирмоқда, деб хабар берди report.az.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates