Нигина Абдураимова жуфтликда ярим финалга чиқди

    Буюк Британиянинг Шрусбери шаҳрида теннис бўйича ITF W100 турнири бўлиб ўтмоқда.

    Мукофот жамғармаси 100 минг долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз омадини синаб кўряпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси польшалик Паула Кания-Чодун билан ҳамкорликда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

    Улар илк даврада турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги, руминияликлар Моника Никулеску ва Елена Габриэла Русени таслим этган эди. Чорак финал учрашувида эса британиялик теннисчилар Жон-Баптисте Лаурин ва Элиз Малони жуфтлиги 6/4, 7/5 ҳисобида мағлуб этилди.

    Эртага Нигина ва Паула финал чиптаси учун чехиялик теннисчилар - Мирьям Колоджедова ҳамда Маркета Вондроушовага қарши татамига чиқади. Ушбу учрашув бизнинг вақт билан соат 14:00 да бошланади.