Нобель мукофоти – 2023: физика бўйича совриндорлар эълон қилинди

    Пьер Агостини, Ференц Крауз ва Анн Л’Юилье 2023 йил учун Нобель мукофотининг физика бўйича совриндорларига айланишади.

    2023 йилги Нобель мукофоти физика бўйича “моддадаги электронлар динамикасини ўрганиш учун аттосекундлик ёруғлик импульсларини ҳосил қилувчи экспериментал усуллар учун” Пьер Агостини, Ференц Крауз ва Анн Л’Юильега берилади. Бу ҳақда Каролинска институти Нобель ассамблеяси вакиллари онлайн-трансляция давомида маълум қилишди.

    Нобель физика қўмитаси раиси Ева Олссоннинг сўзларига кўра, аттосекунд физикаси электронларни бошқарадиган механизмларни тушуниш имконини беради.

    “Лауреатларнинг тажрибалари аттосекундларда ўлчанадиган шундай қисқа ёруғлик импульсларини ҳосил қилди ва шу билан бу импульслар атомлар ва молекулалар ичидаги жараёнларни тасвирлаш учун ишлатилиши мумкинлигини кўрсатди”, дейилади физика бўйича Нобель қўмитаси баёнотида.

    Ғолибларни тақдирлаш маросими 10 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

    Ўтган йили Белл тенгсизликларнинг бузилишини аниқлаган чигал фотонлар билан ўтказган тажрибалари ва квант информатикасини ривожлантиришдаги ҳиссаси учун Ален Аспе, Жон Клаузер ва Антон Цайлингер Нобель мукофотининг физика йўналиши бўйича совриндорларига айланишганди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates