Ногиронлиги бор 120 дан ортиқ бола бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

    3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан 120 дан ортиқ кам таъминланган оилалардаги ногиронлиги бор болалар тўлиқ ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

    Бу каби хайрли муҳим ижтимоий ташаббус Мираброр Усмонов номидаги Халқаро хайрия жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ногиронлар жамиятининг Тошкент шаҳар бўлими томонидан амалга оширилди.

    Лойиҳанинг мақсади — тиббий ёрдамнинг қолаверса, сифатини ошириш, эрта аниқлаш, олдини олиш ва ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш, дейилади Мираброр Усмонов номидаги Халқаро хайрия жамоат фонди матбуот хизмати хабарида.

    Лойиҳа доирасида болаларга бепул тиббий кўриклар ташкил этилди. Кўрик натижаларига кўра, баъзи болаларга Фонд кўмаги орқали жарроҳлик амалиётларни ўтказишда қўшимча ёрдам кўрсатилди.

    Мираброр Усмонов номидаги халқаро хайрия жамоат фонди

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates