Лого Лого-пв-уз

    Ноодатий электромобиль ишлаб чиқарилди

    nFrontier компанияси муҳандислари ва дизайнерлари томонидан UILA деб номланган электромобиль ишлаб чиқарилди.

    У электромобиль билан электр велосипеднинг оригинал гибридидир. Уни серияли ишлаб чиқариш жараёнида SAF ва Р3 қўшимча технологияларидан фойдаланиш режалаштирилган. Бу эса ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Электромобиль Stratasys F770-принтерида чоп этилган полимер қисмлардан ясалган корпусга ва қувур шаклидаги алюминий ромга асосланган тўртта ғилдиракка эга.

    UILA ўлчами 2,3 х 0,9 х 1,7 метр, оғирлиги эса бор-йўғи 70 килограммни ташкил қилади. Электромобиль бир ҳайдовчи ва бир йўловчига мўлжалланган. Уни ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинмайди ва ҳатто велосипед йўллари бўйлаб ҳаракатлана олади. Электромобилнинг максимал тезлиги соатига – 25 километр.

    Бир марта тўлиқ қувватланган электромобиль 60-70 километр масофани босиб ўта олади. 20 дюймли тўртта ғилдиракнинг ҳар бирида гидравлик дискли тормозлар мавжуд.

    nFrontier компанияси электромобилни 2024 йилда оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Тахминий нархи – 10 000 евро.

    No date selected
    феврал, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates