Ноқонуний балиқ овлаганлар қўлга тушди

    Яшил сайёра 3 апрел 2025 580

    Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги давлат инспекторлари томонидан экологик жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан тезкор назорат тадбири ўтказилди.

    Ўтказилган назорат тадбирлари давомида Тахиатош тумани ҳудудида жойлашган табиий кўлда 3 нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда тақиқланган усулда балиқ овланаётганлиги аниқланди.

    Маълумотларга кўра, қонунбузарлар жами 5 та зоғора, 1 та илонбалиқ, 195 та дўнг пешона, 2 та карас ҳамда 5 та қилич балиқларни ноқонуний тарзда овлаган. Оқибатида табиатга 752 миллион 625 минг сўм зарар етказилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates