Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга катта зарар етказилди

    Шу йилнинг 19–20 апрель кунлари Экология вазирлиги назорат инспекцияси ҳамда Сирдарё вилояти давлат экологик инспекторлари ҳамкорлигида Сирдарё дарёсида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатларига қарши назорат тадбирлари ўтказилди.

    Ўтказилган ушбу тадбирларда дарёдан умумий узунлиги 1000 метрга яқин бўлган, ноқонуний тарзда ўрнатилган 20 га яқин лескали тўрлар йиғиб олинди. Ушбу тўрлар белгиланган тартибда йўқ қилинади.

    Шунингдек, электр қармоқдан фойдаланган ҳолда балиқ овлаган 2 нафар ҳуқуқбузар қўлга олинди. Улардан ашёвий далил сифатида 1 дона алюминий қайиқ, мотор, 2 дона аккумулятор, электр қармоқ ва тегишли ов қуроллари, шунингдек, турли хилдаги 21 дона балиқ далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

    Ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга жами 368 миллион 437 минг 500 сўм зарар етказилган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

    Экология вазирлиги юртдошларимизни табиий захираларни муҳофаза қилишда фаол иштирок этишга, балиқ овлашда фақат белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақиради.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates