Ўтказилган рейд тадбири давомида 1 нафар фуқаро ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан ҳеч қандай рухсатномасиз, 2 дона қирғовул овлагани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси 4-қисмида ифодаланган маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Ҳуқуқбузарлик иши бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судига юборилади.