баннер
29 мар 2025
13:23

    4 дона ноқонуний овланган балиқ қимматга тушди

    Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан Сардоба тумани ҳудудида ноқонуний балиқ овининг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилди.

    Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, ўтказилган тадбирда фуқаро У. Х туман ҳудудидан оқиб ўтган каналдан ҳеч қандай рухсатномасиз, ноқонуний равишда озига тегишли бўлган балиқ овлаш учун мўлжалланган гарпун ёрдамида 4 дона балиқларни овлаган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтК нинг 90-моддаси 1-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, 7 миллион 500 минг сўм жарима қўлланилди. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар 5 миллион 250 минг сўм ҳисобланди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech