баннер
29 мар 2025
12:15

    Сирдарёда ноқонуний қум-шағал ташиш билан шуғулланган фуқаро жарима тўлайдиган бўлди

    Сирдарё вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси давлат инспекторлари томонидан ноқонуний қум-шағал билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарларнинг олдини олиш мақсадида экологик назорат тадбири ўтказилмоқда.

    Қайд этилишича, ўтказилган тадбирда Гулистон тумани ҳудудидан оқиб ўтган “Сирдарё“ дарёсини муҳофаза майдонидан фуқаро А. С томонидан ноқонуний равишда қум- шағал маҳсулотини ўзига тегишли бўлган юк машинасида ташиш билан шуғулланганлиги аниқланди.

    Фуқаро ушбу ҳуқуқбузарликни аввал ҳам содир этганлиги маълум бўлди.

    Ҳолат юзасидан МЖтКнинг 82-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузарга 5 млн 625 минг сўм жарима қўлланилди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech