Ноқонуний қум-шағал олишда фойдаланилган техника мусодара қилинади!

    Мораторий даврида Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга рухсатномалар берилмайди!

    Ижтимоий тармоқларда 17 январдаги 14-сонли Президент Фармонига асосан 2024 йил 1 майдан бошлаб бир неча дарё ўзанларида норуда материалларни қазиб олишга жорий этилган муддатсиз мораторий қизғин муҳокама қилинмоқда.

    Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда E-AUKSION электрон савдо платформаси орқали қум-шағал аралашмасини қазиб олишга рухсатнома берилаётгани ҳам танқид қилинмоқда. Экология вазирлиги ушбу муҳокамалар юзасидан расмий муносабат билдирди.

    2024 йил 1 майдан бошлаб энг оғир экологик вазиятда бўлган Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ҳудудида қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди.

    Таъкидланишичи, Мораторий даврида ушбу дарёлар ўзанларида қум ва шағал қазиб олишга рухсатномалар берилмайди!

    Мазкур ҳудудларда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб, мораторийни бузган шахсларга нисбатан табиатга етказилган зарар миқдори 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади, шунингдек, ушбу қоидабузарликни содир этишда фойдаланилган техника мусодара қилинади.

    E-AUKSION электрон савдо платформаси орқали қум-шағал материалларини қазиб олишга рухсатномалар фақат мораторий жорий этилмаган ҳудудларда қўлланилади. Шу билан бирга, дарёлар ўрнига муқобил тоғли ва тоғ олди ҳудудларида жойлашган альтернатив кон участкаларида қум-шағал қазиб олиш ишлари ташкил этилади.

    Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда республикада қурилиш кўламининг кенгайиши натижасида қум-шағал аралашмасини қазиб олишга эҳтиёж кескин ошди. Бироқ кўпчилик бу эҳтиёжни қондириш учун эртанги кунни ўйламай, дарё ўзанларидан қонунга хилоф равишда катта миқдорда қум-шағал қазиб олиб, атроф-муҳитга тузатиб бўлмас зарар етказа бошлади.

    Жумладан, 2023 йилда ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш билан боғлиқ 303 та ҳолатда 68 миллиард сўм жарима қўлланилган. Ушбу ҳолатларнинг 42 таси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Дарё ўзанларида 1-1,5 метргача чуқурликда қум ва шағал қазишга рухсат берилган бўлсада, 10 метр чуқурликда қазилиши натижасида дарё ўзани кенглиги 400 метргача кенгайиб кетиш ҳолатлари кузатилган.

    Қайд этиш керакки, айни пайтда халқаро ва маҳаллий олимлар иштирокида Чирчиқ дарёсини қайта тиклаш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates