Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирларда “Ф.С.” МЧЖ раҳбари С.И. ҳамда ЯТТ Б.Х. қонунга хилоф равишда тамаки ва алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, уларнинг савдо дўконларидан хорижда ишлаб чиқарилган жами 3 723 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1 моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.