Сирдарёда маданият маркази очилди

    Сирдарё тумани Интилиш маҳалласидаги "Зиё нур" маданият маркази қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

    Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

    Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, маданият ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    "Интилиш" ҳамда унга ёндош яна 5 та маҳаллада яшовчи 15 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатувчи ушбу масканда 400 ўринли томоша зали, тўгараклар, маънавият ва машғулот хоналари мавжуд. Театр, рақс, мусиқа ва эстрада йўналишларидаги 6 тўгаракларга қарийб 500 нафар ёшлар жалб этилади.

    Шунингдек, бу ерда Озарбайжон миллий маданият маркази, "Бодом гуллари" фольклор этнографик халқ ансамбли, "Гунеш" турк миллий эстрада халқ ансамбли, "Ёшлик" ҳамда "Дўстлик" ашула ва рақс халқ ансамбллари фаолияти йўлга қўйилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates