Табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ лар аниқланди

    Марғилон шаҳрида 7,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ мутасаддилари ушланди.

    Бу ҳақда ЎЗEНEРГОИНСПEКЦИЯ хабар берди.

    "Ўзенергоинспекция" Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси, ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси ҳамда газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Марғилон шаҳрида фаолият юритаётган "Sh.I.D." МЧЖнинг қурилмалари газ ҳисоблагичдан ташқари, тўғридан тўғри табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги аниқланди.

    Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 7 млрд 143 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates