Қўлингиздаги сайланмадан адиб Фармон Тошевнинг турли йилларда матбуот нашрларида чоп этилган бадиий-публицистик мақолалари, замонамизнинг илғор кишилари ҳақидаги портретлар, шеърлар, тарихий ва бугунги ҳаёт акс этган драмалар ўрин олган.
Мутолаа давомида ўзингиз кўрган, гувоҳ бўлган, дилдан ҳис этган воқелик манзараларидан чексиз завқу шавққа тўлиш билан бирга, оғриқли, лекин ҳаётбахш ўй-ҳаёлларга толишингиз, шубҳасиз.
Асарлар ўзига хос ифода услуби, бадиий-эстетик таъсирчан воситаларга бойлиги билан ўқувчини эътиборсиз қолдирмайди.
Учинчи жилддан шоирнинг сайланма шеърлари ўрин олган. Тўртинчи жилд эса бевосита публицистика ва драмалар асосида тузилган.
Ушбу тўпламни ўқир экансиз, Фармон Тошев қаламига мансуб турли йилларда ёзилган ва ўз ўқувчиларига эга бўлган, шу билан бирга, ҳали ўқувчилар учун янги асарларга кўзингиз тушади.
Ўқирманларга ва муаллифга янги асар муборак бўлсин.