“Латвия расмийларининг сўрови асосида Тромсё полиция департаменти Норвегияда рўйхатдан ўтган ва Норвегияга тегишли Silver Dania кемасини қўлга олди. Бортдаги барча экипаж россияликлардир. Кемада Латвия ва Швеция ўртасидаги Болтиқ денгизидаги оптик толали кабелга жиддий зарар етказилишида алоқадорликда гумон қилинмоқда”, дейилади департамент хабарида.
Латвия давлат радиотелевизион маркази ўтган ҳафта кабелга шикаст етганини хабар қилди. Эртаси куни Швецияда ҳодисага алоқадорликда гумон қилиниб, кема қўлга олинди ва тергов бошланди.
Полициянинг аниқлик киритишича, Silver Dania экипажи Норвегия ҳукумати билан ҳамкорлик қилмоқда, бортда сўроқ ва қидирув ишлари олиб борилмоқда. Ўз навбатида, кема эгаси Турмуд Фоссмарк AFPга кабелнинг шикастланишида айбдор эмаслигини ва “ҳеч қандай хато қилмаганини” айтди, деб хабар беради ria.ru.