Нотўғри ҳисобланган солиқ қарздорлиги

    Адлия идораси талаби билан суд орқали ҳисобдан чиқарилди

    Андижон вилоят адлия бошқармасига фуқаро М.Юлдашевадан Андижон шаҳар солиқ инспекцияси томонидан ортиқча 75.437.000 сўм ер ва мулк солиғи ҳисобланганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати келиб тушди.

    Мурожаатни ўрганиб чиқиш давомида фуқарога тегишли бўлган мулкка таъсирча солиқ ҳисоблашда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 666-сон қарори талабларини қўпол равишда бузган ҳолда солиқ ҳисобланганлиги аниқланди.

    Хусусан, Қарорининг 5-бандида фойдаланилмаётган объект бегоналаштирилганда, ушбу объект мулкдорига нисбатан 1-ишчи гуруҳининг хулосаси асосида қўлланилган таъсирчан солиқ механизми янги мулкдорга нисбатан ҳам қўлланилади деб белгиланган.

    Солиқ органи томонидан кўчмас мулк объектида мулкдор ўзгарганлиги сабабли қайтадан хатлов ўтказилмаган, ёки хатлов ўтказиш учун қарорда кўрсатилган тартибда 1-ишчи гуруҳга хатловдан ўтказиш ҳақида талабнома юборилмаган, янги мулкдорга таъсирчан солиқни қўллаш учун 1-ишчи гуруҳ хулосаси олинмаган, солиқ органи мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари натижасида мазкур кўчмас мулк объекти бўйича солиқ ушбу мулкка эски мулкдор номидан 2022 йил май ойига қадар таъсирчан солиқ ҳисобланган, фақатгина 2022 йил июль ойига келиб ушбу объект мулкдори сифатида М.Юлдашева кўрсатилган. Бунинг натижасида ҳисобланган оширилган солиқ ставкасидаги солиқ қарзи миқдори ошиб кетган.

    Агарда солиқ органи томонидан ўз вақтида хатлов ишлари олиб борилганида ушбу объект бўйича янги мулкдор М.Юлдашева эканлиги, у томонидан мазкур объектда қурилиш ишлари олиб бориб, 2020 йил декабрь ойида ушбу кўчмас мулкни ижарага бериш орқали хўжалик фаолиятига жалб қилинганлиги аниқланган бўларди.

    Юқорида келтирилган нормага асосланган ҳолда Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекциясига нисбатан “Андижон шаҳар Давлат солиқ инспекциясининг М.Юлдашевага тегишли бўлган мулк учун таъсирчан солиқ ҳисоблаш ҳамда жами 75.437.000 сўм солиқ қарздорлигини ҳисоблашда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида Андижон туманлараро маъмурий судига даъво ариза киритилди. Суд ишни кўриб чиқиб адлия бошқармасининг талабини қаноатлантирди. Натижада фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates