Ноябрь ойи совуқ ва нам бўлиши кутилмоқда

    3 ноябрдан бошлаб шимолий ҳудудларга, 4 ноябрдан эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

    3–5 ноябрь кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

    4–7 ноябрда ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, кечаси 0–3 даража илиқ (айрим жойларда совуққача), кундузи 8–13 даража илиқ атрофида бўлади.

    Ойнинг кейинги қисмида ҳарорат кескин ўзгариб туради: кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқдан 5–10 даража илиққача, кундузи эса 8–13 даража илиқдан 18–23 даража илиққача бўлиши кутилмоқда.

    Метеорологлар маълумотларига кўра, ноябрь ойининг ўртача ҳарорати меъёрдан 1–1,5 даража паст бўлади, айрим ҳудудларда эса меъёрга яқин бўлиши мумкин.

    Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида қисқа муддатли ёғингарчилик — асосан ёмғир кўринишида бўлиши тахмин қилинмоқда.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates