Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти автомобил бозори таҳлилида маълум қилди.
Таъкидланишича, "Onix", "Lacetti" ва "Spark" каби маҳаллий автомобиллар нархи 0,8 фоиздан 5,4 фоизгача арзонлашган.
Электромобиллардан BYD "Han" ва "Yuan Up" русумлари мос равишда 1,6 фоиз ва 2,4 фоизга пасайган. Хорижий люкс моделлар, жумладан, Hyundai "Elantra" ва Kia "Sportage" ўртача 1,5 фоиздан 3,4 фоизгача тушган.
Шу билан бирга, айрим маҳаллий люкс автомобиллар ва янги моделларда сезиларли ўзгариш кузатилмаган.