Нукус ДПИ қизлар волейбол жамоаси Ўзбекистон чемпиони бўлди

    Шу йилнинг 24-31 май кунлари Жиззах вилоятида спортнинг волейбол тури бўйича аёллар ўртасида XXIX Ўзбекистон чемпионатининг якунловчи бешинчи тур мусобақалари ҳамда эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг плей-оф баҳслари бўлиб ўтди.

    Февраль ойида старт олган Ўзбекистон биринчилигининг дастлабки тур ўйинларидан буён рақиб жамоаларга ҳеч қандай имконият қолдирмасдан, очколар бўйича биринчиликни қўлдан бермай келган Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус давлат педагогика институти қизлар терма жамоаси сўнгги тур мусобақаларида ҳам ўзларининг юқори маҳоратини намоён этди.

    Ўтказилган беш тур натижаларига кўра, умумий 58 очко билан Институт қизлар терма жамоаси волейбол бўйича XXIX Ўзбекистон чемпионатининг ғолиби бўлди.

    Иккинчи ўринни 53 очко тўплаган Наманган, учинчи ўринни эса 52 очко жамғарган Андижон вилояти жамоалари эгаллади.

    Шунингдек, Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг “Парвоз” эркаклар жамоаси эса плей-оф баҳсларида иштирок этган ягона олий ўқув юрти жамоаси сифатида тарихда қолиб, ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди.

    Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида бир нечта номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, улар орасида институт қизлар терма жамоаси бош мураббийи Азат Казаков "Энг яхши тренер", Нукус ДПИ волейбол жамоаси "Энг яхши жамоа", жамоа аъзоларидан Индира Насратдинова "Энг яхши ўйинчи", Гулбазар Нуранова "Энг яхши тўсувчи", Мақсуда Юлдашева "Энг яхши жамоа сардори" сифатида тақдирланди.

    Шундай қилиб, волейбол бўйича аёллар ўртасидаги XXIX Ўзбекистон чемпионати ғолибларига махсус диплом, олтин медаллар ва чемпионлик кубоги тантанали равишда топширилди.

    Шунингдек, “Парвоз” жамоаси бош мураббийи, НамМҚИ доценти Шуҳрат Маъқулов ҳам йилнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates