"Nukus xalqaro aeroporti" МЧЖга нисбатан иш қўзғатилди

    Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси «Nukus xalqaro aeoroporti» МЧЖ томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди.

    Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

    Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портал орқали амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси "Давлат харидлари" ва "Рақобат тўғрисида"ги Қонунлар талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди.

    Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан "Nukus xalqaro aeoroporti" МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates