Саратов вилоятига дронлар ҳужум қилди, оқибатда тўрт киши жароҳатланди

    Украина Қуролли кучларининг учувчисиз учиш қурилмалари 26 август куни эрта тонгда Саратов вилоятига (Россия Федерацияси) ҳужум қилди.

    Саратов ва Энгельсдаги кўп қаватли уйларга зарар етди.

    Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргин Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан дронлар йўқ қилилингани ҳақида гапирди.

    Дронлар Брянск вилоятига ҳам икки марта ҳужум қилган, улар ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган, деди вилоят раҳбари Александр Богомаз. Орлов вилоятида учта дрон йўқ қилинди, деди губернатор Андрей Кличков. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Тула вилояти маъмурияти ҳудудда учта учувчисиз учиш қурилмаси ҳужумининг олди олингани ҳақида маълум қилди.

    Роман Бусаргин Саратовдаги дрон ҳужуми оқибатида жабрланганлар борлигини, Предмостовая майдонидаги турар-жой мажмуасига зарар етганини маълум қилди.

    Уй аҳолиси билан суҳбатлашгани ва барчага зарур ёрдам кўрсатилишини қўшимча қилди. Текширувдан сўнг аҳоли қутқарув хизмати ҳамроҳлигида ҳужжатлар ва керакли нарсаларни олиш учун юқорига чиқишлари мумкин бўлади. Тегишли тузилмаларга зарарни баҳолаш учун бино конструкцияларини текшириш топширилди. Бузилган хонадонларда яшовчиларга турар жой ажратилади, товон пули имкон қадар тезроқ ҳисоблаб чиқилади.

    Shot telegram канали Саратовда икки киши жабрлангани ҳақида хабар берди.

    Кейинчалик Саратов вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тўрт киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. “Бир аёл оғир аҳволда Саратов шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилди. Уч нафар жабрланувчига жойида ёрдам кўрсатилди”, дейилади вилоят бошқармаси хабарида.

    Энгельсда маҳаллий аҳоли эрталаб соат 5-6 атрофида портлаш товушларини эшитишди, улар бир неча дақиқа давом этди. Одамлар дрон учиб ўтиб, кўп қаватли бинога урилганини ҳам кўрди.

    Дроннинг қолдиқлари ҳовлидаги автотураргоҳга тушиб, камида 20 та автомашинага, шунингдек, том ва юқори қаватдаги квартирага зарар етказди. Зарар кўрган автомашиналарнинг аниқ сонига аниқлик киритилмоқда. Расмий маълумотларга кўра, одамлар жабрланганлар йўқ, деб хабар беради lenta.ru.


    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates