Паркент туманида «Узум сайли» халқаро фестивали якунланди, ғолиблар эълон қилинди

    Хусусан, «Энг фаол иштироки, стендларининг миллий руҳда безатилиши, бадиий чиқишлари ҳамда узум навларининг ноанъанавий намойиши» номинацияси учун вилоятлар ўртасида Наманган вилояти биринчиликни қўлга киритган бўлса, туман ва шаҳарлар ўртасида Оққўрғон тумани биринчи бўлди.

    23-24 август кунлари Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Паркент туманида ўтказилган «Узум сайли» халқаро фестивали якунланиб, фестивалда энг яхши иштирокчилар бир қатор номинациялар бўйича тақдирланди.

    Иккинчи ҳамда учинчи ўринни вилоятлар ўртасида Тошкент ҳамда Бухоро вилоятлари эгаллаган бўлса, туман ва шаҳарлар орасидан Пскент ҳамда Бўстонлиқ туманларига насиб этди.

    Бундан ташқари, виночиликдаги инновацион ёндашув учун 10 та номинация бўйича ҳам ғолиблар номи аниқланиб, мукофотлар топширилди.

    Фестивалда Ўзбекистонда узумчилик ва вино саноатида фаолият юритаётган соҳа вакиллари, Италия, Сербия, Россия, Жанубий Корея, Сингапур, Беларусь, Грузия, Озарбайжон каби 30 дан ортиқ давлатлардан олимлар, экспертлар ва соҳанинг йирик намоёндалари иштирок этдилар.

    Фестиваль доирасида қишлоқ хўжалиги ярмаркалари, вино саноатининг халқаро бренд компаниялари кўргазмалари, узумчилик йўналишидаги халқаро конференция ва анжуманлар ташкил этилди. «Узум сайли»нинг маданий қисмида эса миллий фольклор жамоалари, эстрада санъаткорлари чиқишлари, номинациялар бўйича республика кўрик-танловлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва либослар ҳамда халқ урф-одатлари ва анъаналарини акс эттирувчи кўргазмалар ўтказилди, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates