Икки вилоятда ноқонуний ер олди-сотдисига чек қўйилди

    Сурхондарё ва Навоий вилоятларида ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.К. фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, Қумқўрғон тумани ҳудудидаги 1 гектар яйлов ер майдонини танишлари ёрдамида унинг номига ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 125 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "М-О." фермер хўжалиги раҳбари Х.Х. Нурота туманидан узумзор барпо этиш учун ижара шартномаси асосида ажратилган 15 гектар ер майдонини фуқаро Н.Ф.нинг номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига эвазига 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates