Бангладеш: сув тошқинидан тўрт миллиондан зиёд одам жабрланди

    Бангладеш жануби-шарқидаги Фени шаҳрида сув тошқини 11 туманни қамраб олди ва 1,5 миллионга яқин шаҳарнинг катта қисмини сув остида қолдирди.

    Одамлар ўз нарсаларини бошлари устидан баланд кўтариб, лойқа сув орқали хавфсиз томонга йўл олишмоқда.

    Бангладеш сув тошқинлари ва циклонларга ўрганиб қолган бўлса-да, бу офат аҳолини ҳайратда қолдирди. Маҳаллий аҳоли ҳалокатда Ҳиндистонни айблаб, мамлакат қўшни Трипура штатидаги Думбур тўғонидан сувни огоҳлантиришсиз қўйиб юборганини айтмоқда. Бунга жавобан Ҳиндистон ҳодиса кўп ёғингарчилик туфайли содир бўлганини таъкидлаб, қасддан ҳаракат содир этилганини рад этмоқда.

    CNN маълумотларига кўра, ҳар икки мамлакатда сув тошқини оқибатида камида 36 кишининг ҳаётдан кўз юмди ва 4,5 миллиондан ортиқ киши жабрланди. Бангладеш ва Ҳиндистоннинг 200 мингга яқин аҳолиси уйларини тарк этишга мажбур бўлди, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates