Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, дастлаб мавсумни ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, ҳар бир экилган кўчатнинг ҳисобини юритиш, унинг сифатли парвариши ва суғориш тизимини йўлга қўйиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Вилоят раҳбари ҳар бир кўчат учун суғориш тизимини самарали ташкил этиш ва унинг парвариши учун масъул шахсларни аниқ белгилаш зарурлигини таъкидлади ва белгиланган ҳудудда кўчат экди.








