Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят ҳокими Рустам Холматов нутқ сўзлади.
Рустам Холматов Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига Салиев Музаффар Холдорбоевич номзодини тавсия этди.
Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан муҳокамалардан сўнг, Салиев Музаффар Холдорбоевич Нурафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Сессия ишида, шунингдек, Нурафшон шаҳри ҳокимининг капитал қурилиш ва коммуникация масалалари бўйича ўринбосари бошқа ишга ўтгани муносабати билан шу лавозимга Усмонов Шерзод Роббимович тайинланди.