Нью-Йоркда мигрантлар учун комендантлик соати жорий этилди

    Нью-Йоркда тиланчилик ҳақидаги шикоятлар туфайли мигрантлар учун комендантлик соати жорий этилди.

    Мигрантларнинг кўп қисми бошпана излаб тиланчилик қилаётганлиги ҳамда жиноятларнинг кўп қисмини улар қилаётганлиги туфайли маҳаллий аҳоли томонидан шикоятлар бўлган.

    Маҳаллий аҳоли шикоятларидан сўнг Нью-Йорк ҳукумати мигрантларнинг тунги вақтда шаҳарда ҳаракатланишини чеклашни режалаштираётганини айтди.

    Чеклов тўртта марказда жойлашган мигрантларга таъсир қилади: Квинс, Манхеттен ва Бруклин.

    Мигрантлар у ерда соат 23:00 дан 6:00 гача қолишлари керак бўлади.

    Агар тунги иш ёки ўқиш талаб қилса, мигрантлар комендантлик соатидан озод бўлиш учун ариза беришлари мумкин. Бундан ташқари, адлия органларига ёки тиббиёт муассасаларига ташриф буюрган мигрантлар ҳам чекловлардан озод бўлади.

    Қоидабузарлар, шунингдек, марказдан ташқарида 30 кун ичида уч марта топилганлар депортация қилиниши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates