Воқеа 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 рейсида содир бўлган. Самолёт бортида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси парвоз вақти ёнида бўлган бир литр спиртли ичимликни ичиб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан, йўловчилар тинчлигини бузган.
Ҳаво кемасининг бутлигини таъминлаш мақсадида Боэинг 787 самолёти сардори йўналиш бўйлаб Санкт-Петерубургдаги «Пулково» аэропортига қўнишга қарор қилган. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилган. Зўравонлик қилган фуқаро полиция ходимлари томонидан рейсдан туширилган.
Таъкидланишича, самолёт «Пулково» аэропортига қўниши натижасида Ўзбекистон ҳаво йўллари 22 244 долларга тенг зарар кўрган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.