Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Молия 17 феврал 2025 1137

    Ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар 1 мартдан 10 фоизга, 1 августдан эса яна 10 фоизга, жами 20 фоизга ошиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабарларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги расмий муносабат билдирди.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

    Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади.

    Вазирлик ишончли манбаларга таянишни ва текширилмаган хабарларни тарқатмасликка чақирди.