Учрашувда ижтимоий-меҳнат муносабатлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама этилди.
Мулоқот давомида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, мазкур йўналишдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, замонавий қулликка қарши кураш борасида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.
Британия томони 2023 йил охирида Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия сифатида қайта ташкил этилган Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссиясининг фаолиятини юқори баҳолади.
Томонлар меҳнат муносабатлари соҳасида янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш, илғор технологиялардан фойдаланиш ва соҳага инновацион услубларни жорий этиш йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.