ЎФА билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирилди

    Спорт 19 феврал 2024 782

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) бухгалтери 350 минг доллар (тахминан 4,3 миллиард сўм)ни ўзлаштириб, Туркияга учиб кетгани ҳақида хабар тарқалди.

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижтимоий тармоқларда ассоциация бош ҳисобчиси қанчадир маблағни ўзлаштириб қочиб кетгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

    Унда таъкидланишича, ЎФА томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    "Оммавий ахборот воситалари вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз.

    Ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулосалар чиқарилгач, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади", дейилади хабарда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates