Оғир касалликка чалинган чақалоқ даволанишни Ўзбекистонда давом эттиради

    Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлган Ўзбекистон фуқароси, оғир касалликка чалинган жажжи ватандошимиз юртимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

    Қайд этилишича, 2024 йил 26 апрелда туғилган М.С.га бир нечта туғма касалликлар бўйича ташхис қўйилган. Шу кунга қадар у Екатеринбургдаги перинатал марказда даволанган.

    Беморда доимий равишда нафас етишмовчилиги туфайли, у кун бўйи намланган иситиладиган кислородни қўшимча етказиб берувчи махсус қурилмада сақлаб келинган.

    Ўтказилган маслаҳатлашувлар натижасида ва тиббий комиссия хулосасига кўра, болани мамлакатимиз перинатал марказларига махсус тиббий ёрдам ва кислородли аппарат кўмагида олиб бориш зарурлиги маълум бўлди.

    Ҳамюртимизни Ўзбекистонга жўнатиш учун мамлакатимизнинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси кўмагида унга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилди. Шундан сўнг чақалоқ ва унинг ота-онаси Болалар миллий тиббиёт бирлашмаси педиатри Жахонгир Усманов ҳамроҳлигида даволанишни давом эттириш учун Тошкентга жўнатилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates