Оҳангарон туманида янги лойиҳага старт берилди

    Тумандаги кичик саноат зонаси ҳудудида "KAND-FAVORITE" масъулияти чекланган жамиятнинг мева ва сабзавотларни қуритиш, қайта ишлаш ва қадоқлашга ихтисослашган заводи қурилиши бошланди.

    “Ёнариқ” МФЙ ҳудудида жойлашган мазкур корхона қурилиши учун жами 4,4 гектар ер майдони ажратилди.

    Ушбу корхона Россия давлатининг “Мастерфуд” МЧЖ қўшма корхонасининг мамлакатимиздаги филиали бўлиб иш бошлади.

    Айни дамда корхона Россия давлати ҳамда бешта МДҲ давлатларида ўзининг тармоқ дўконларига эга.

    Туманда амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллион доллар бўлиб, 10 хилдан ортиқ мева-сабзавотларни қайта ишлаш қувватига эга.

    Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 10 минг тонна бўлиб, йилига 20-25 миллион доллар миқдорида экспорт амалга оширилади. Бу кўрсаткич эса йилдан-йилга ортиб бориши кўзда тутилган.

    2023 йилнинг 1-чорагида ишга тушиши мўлжалланаётган корхона аҳоли томонидан етиштирилаётган мева-сабзавотларни, қолаверса, фермерларга ҳам етиштирган маҳсулотларини реализация қилинишини кафолатлайдиган бозорни шакллантиради.

    Шунингдек, завод ишга тушгач, 300 та янги иш ўрни яратилади, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates